Садоқат, ҳалоллик ва
меҳнатсеварлик: самарали фаолият кўрсатганлар халқнинг эътирофида
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида туманда кўп йиллардан бери самарали фаолият олиб борган туман прокурори Муҳаммадихон Жўраев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Дадажоновнинг кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда бу икки раҳбар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Куни кеча туман прокурори бўлиб фаолият юритган Муҳаммадихон Жўраевнинг "Ўзбекистон Бош Прокуратурасининг фахрий ходими" унвони билан тақдирланганлиги алоҳида эътироф этилди.
Тадбир сўнгида собиқ раҳбарларга чўпон кийдирилди ва келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тиланди.
@mingbuloq_hokimligi






