Президент мактаблари - иқтидорли болалар билим маскани Маълумки, туманларда иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилмоқда. Мингбулоқ туманида жойлашган собиқ 13-ДИМИ биноси шу мақсадда қайта реконструкция қилинмоқда. Наманган вилояти ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси орқали пудратчи бўлган "Uychi mega stroy" МЧЖ ҳамда лойиҳачи ташкилотлар саъй-ҳаракати билан июнь ойида бошланган қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда. Қарийб 13 миллиардга яқин сўм сарфланиши ҳисоб-китоб қилинган ушбу лойиҳа шу йилнинг сентябр ойида тугалланади. Туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари бугун ушбу мактаб қурилишини кўздан кечирди. Ишлар сифати назоратга олинди. @mingbuloq_hokimligi