#online Туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ғайрат Ғаниев марказдаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Болалар билан самимий мулоқот қилиниб, улар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Уларнинг сифатли ва соғлом овқатланишларига қатъий риоя қилиш кераклиги таъкидланди. Мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари иш вақтида ўз жойида бўлмаганлиги кескин танқид қилинди. — Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари иш вақтида ўзининг жойида бўлиши керак, — дейди ҳоким. — Агар иш жойида ўтирмаса бундан кейин улар билан ишлай олмаймиз. Боғчанинг ободонлаштириш ҳолати ҳам кўздан кечирилди. @mingbuloq_hokimligi