Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Мингбулоқ туманидаги 2-сонли вилоят сил касалликлари шифохонасида бўлди. Шифохонанинг ҳолати кўздан кечирилди. Беморлар ҳолидан хабар олинди. Уларга яратилган шароитлар ўрганилди. Шундан сўнг ушбу масканда фаолият юритувчи ходимлар ва даволанаётган беморлар билан суҳбатлашилди. Уларнинг шифохонани бошқа ҳудудга кўчирмаслик бўйича мурожаатлари тингланди. Вилоят раҳбари ушбу ҳолат юзасидан ўзининг фикрларини билдирди. — Авваламбор олиб борилаётган ислоҳотлар — инсон қадри учун! Бу масканнинг қурилганига ҳам салкам 45 йил бўлган. Ҳолати бугунги кун талабига жавоб бермайди. Лекин, одамлар рози бўлмаса, албатта ушбу масканни кўчирмаслик бўйича ўз таклифимни бераман! — деди вилоят раҳбари. @mingbuloq_hokimligi