
Мингбулоқда 2022-2023-ўқув йили олдидан «Устозлар Миллий Форуми» ўтказилди Жорий йилнинг 25-август куни тумандаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда" шиори остида янги 2022-2023-ўқув йили олдидан "Устоз Миллий Форуми" бўлиб ўтди. Тадбирда туман сектор раҳбарлари иштирок этди. Форумда туман халқ таълими бўлими А.Ғаниев 2021-2022-ўқув йилида эришилган ютуқ ва камчиликлар ва янги ўқув йили режалари юзасидан тахлилий хисоботни ўқиб эшиттирди. Ўтган ўқув йили давомида юқори натижа кўрсатган 65 нафар фидоий устозлар ҳамда 17 нафар нафақа ёшига етган фахрий устозларни халқ таълими бўлимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тумандаги 7-сонли умумтаълим мактабида 24-25-август кунлари янги 2022-2023-ўқув йилида таълим сифатини ошириш, амалга ошириладиган ишлар бўйича форум доирасида фан йўналишлари кесимида шўъба йиғилишлари ўтказилди. Фан йўналишлари бўйича 918 нафар педагоглар янги ўқув йилига тайёргарлик, янги методикаларни амалиётга тадбиқ этиш юзасидан халқ таълими вазирлиги томонидан берилган тақдимотлар асосида ўз билимларини оширдилар. Форум устозларга кўтаринки кайфият бағишлади. Бунда тренерларнинг ташаббускор технологиялари ахамиятли бўлди. Форум юқори савияда ўтказилди. @mingbuloq_hokimligi






