
10 йиллик муаммо бартараф этилди Мингбулоқнинг Найман маҳалласи «Олтмишовул» кўчасидаги аҳоли 10 йилдан зиёд томорқасини суғоришда бир қатор муаммоларга дуч келаётган эди. Бугун, ушбу кўчага туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси билан «Бур спец ман» МЧЖ томонидан артезиан қудуқ ўрнатилди. Эндиликда 33 та хонадоннинг томорқасига сув кирадиган бўлди. @mingbuloq_hokimligi






