Тажриба алмашилди: қорақалпоқлик қардошлар Қолгандарёда Бугун, Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманидаги бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари Мингбулоқнинг Қолгандарё маҳалласида бўлишди. Дастлаб, қорақалпоқларнинг Фарғона водийси, хусусан, Мингбулоққа келиб қолиши тариҳи ҳақида меҳмонларга батафсил маълумотлар берилди. Обод ва кўркам ҳудудга айланган ушбу маҳаллада амалга оширилган ишлар бўйича фикрлар билдирилди. Ҳамкорлик масалалари келишиб олинди. @mingbuloq_hokimligi