
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хайитов ва ушбу кенгашнинг вилоятдаги раҳбари Носирхон Каимов Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар билан танишди. "Арт софт текс"га қарашли пахтани қайта ишлаш заводи ҳамда "Бахтиёр Абдусаломович" фермер хўжаликларига ташриф буюрилди.
Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳолигинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди. Ушбу ишларни янада самаралироқ ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
@mingbuloq_hokimligi






