Мингбулоқ: қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Жорий йил январь-сентябр ойларида туманда 164,2 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилиши натижасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,6 фоизни ташкил этиш прогнози белгиланган.

Мингбулоқ тумани "Қўриқобод" МФЙ Андижон кўчаси ҳудудида "Мингтол" турар жой комплекси 5-этажли 125 хонадон иборат уйларнинг қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.

"Шердор юрт Бунёдкори" МЧЖ томонидан қурилаётганмазкур лойиҳанинг киймати 17,2 млрд.сўмни ташкил этади.

- Конструкциялар 9 баллдан юқори амплитудадаги сейсмик чидамлиликга эга. - Хонадонлар қишда иссиқ, ёзда салқин. - Ҳар бир хонадон алоҳида иситиш қозони билан жиҳозланади.- Уйлар кўчиб келиш учун тайёр (подключ) ҳолатда топширилади. - Мажмуа ҳудудида болалар майдончаси ҳамда автотураргоҳ барпо қилинади.