Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ, “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон қарорига асосан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Ушбу ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этишдан кўзланган бош мақсад – давлат сиёсатини маҳаллагача тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш муҳим аҳамият касб этади.Меҳнатобод МФЙда фаолият олиб бораётан ҳоким ёрдамчиси Бўстонов Иқбол Мардоқулович энг аввало маҳалладаги 683 та ҳонадонларни “хонадонбай” хатлов ўтказиш натижасида, аҳолини яшаш шароити, ижтимоий аҳволини ўрганиб фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.Жумладан, маҳаллада 3645 нафар аҳоли бўлса хатлов натижасида 40 нафар ишсиз фуқаролар аниқланди. 81 нафар фуқароларни доимий ишга, 6 нафар фуқароларни жамоат ва мавсумий ишга, 122 нафар фуқароларни ўзини-ўзи банд қилиш орқали ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланди. 70 нафар фуқароларни касб-хунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтирилди.ПҚ-20-сонли қарорга асосан, 58 нафар фуқароларга 15 сотихдан (жами 8,7 гектар) ер бериш орқали уларни бандлиги таъминланди.Олиавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 14 та фуқарога жами 433,9 млн.сўм имтиёзли банк кредит маблағлари ажратилди. Жумладан, тикувчилик йўналишида 3 нафар фуқарога 22,4 млн.сўм, балиқчиликни ривожлантириш йўналишида 3 нафар фуқарога 99 млн.сўм, чорвачилик йўналишида 6 нафар фуқарога 131 млн.сўм, асаларичилик йўналишида 1 нафар фуқарога 31,5 млн.сўм, ишлаб чиқариш йўналишида 1 нафар фуқарога 150 млн.сўм кредит маблағлари ажратилиб, уларни бандлиги таъминланди.“Темир дафтар”га киритилган 3 нафар фуқароларга 50 бошдан жами 150 бош паррандалар тарқатилди.Шунингдек, эхтиёжманд аҳоли қатламига 42 та моддий ёрдам, 25 та тиббий ёрдам ҳамда 15 та бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.