
«Машина терими – ишнинг унуми»
Пахтачилик учун ўтган йилларга нисбатан бир мунча мураккаб келган бу йилги мавсумда ҳосилни пахта териш машиналарида йиғиштириб олиш ҳар йилгиданда катта аҳамиятга эга.
«Машина терими – ишнинг унуми» дея бекорга айтилмаган, Айниқса мажбурий меҳнатни олдини олишда, теримчилар учун сарфланадиган озиқ-овқат, транспорт ва бошқа харажатларининг иқтисод қилинишида терим машиналаридан фойдаланишнинг нечоғли афзаллиги яққол кўринади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, машина теримининг афзаллиги нафақат иқтисодий, балки ижтимоий кўрсаткичлар ва натижаларда ҳам ўзини намоён этади. Иш унумдорлигига қараб, битта машинани бошқараётган 2 нафар механик-ҳайдовчи 1000 нафар теримчининг ишини бажаради. Энг муҳими, пахта ҳосили тез йиғиб-териб олинади, кузги шудгор мақбул муддатларда сифатли бажарилади ҳамда бошоқли дон экинларини эрта муддатларда экиб, бир текис, қийғос кўкартириб олишга эришилади.
Бугун, Мингбулоқ тумани Қўғоликўл маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан «Файзимуҳаммад ота-Ч» фермер хўжалигида машина терими бўйича вилоят семинари ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов, вилоят Нуронийлар кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ирода Қўчқорова, туман секторлар раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.






