Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022 йил хисобот даврида амалга оширилган ишлари тўғрисида Туманда 1 та КТМП (Кўп тармоқли марказий поликлиника), 4 та ОП (7-8-9-10-оила поликлиника) ва 5 та ОШП(Дўмса, Дамкўл, Қўғаликўл, Қайроғочовул, Ўзгариш оила шифокорлик пункти)лар мавжуд. Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси 130500 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади, шулардан катталар 87837 нафар, 0-18 ёшгача болалар 42663 нафарни ташкил этади. Кадрлар салохияти Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмасида жами 175 нафар шифокорлар (31 нафар оилавий шифокорлар ва 144 нафар тор соҳа шифокорлари), 1153 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатиб келмоқда. 175 нафар шифокорлардан 106 нафари малака оширган. Шундан 74 нафари олий, 16 нафари биринчи, 16 нафари иккинчи даражали малака тоифасига эга, 69 нафари малака тоифасига эга эмас. 1153 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан 403 нафари малака оширган. Шундан 247 нафари олий, 76 нафари биринчи, 80 нафари иккинчи даража малака тоифасига эга 750 нафари малака тоифасига эга эмас. Туманда шифокор кадрлар етишмаслиги мавжуд бўлиб, хозирги кунда ички ва ташқи ўриндошлик асосида иш ташкил этилмоқда. Туманда кадрлар билан, айниқса тор доирадаги шифокорлар билан таъминот етарли эмаслигини инобатга олган холда вилоят ва қўшни туман шифокорларидан 4 нафари ишга қабул қилинди. Бундан ташқари апрел ойида 5 нафар олийгохни, 5 нафар клиник ординатурани битирган талабалар иш билан таъминланди. Демографик кўрсаткичлар бўйича: Туман бўйича 2021 йил хисобот давридада туғруқлар сони 1474 нафарга тенг бўлган бўлса, 2022 йилнинг ушбу даврида эса туғруқлар сони 1428 нафарни ташкил этиб, 46 тага камайган. 0-18 ёшгача болалар ўртасида ўлим 2021 йилнинг хисобот даврида даврида 27 нафарни, шундан 0-1 ёшдаги чафқалоқлар ўлими 18 нафарни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг ушбу даврида 11 нафар бола нобуд бўлди. Шундан, гўдаклар орасидаги ўлим 10 нафарни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг хисобот давридалиги курсаткичларига нисбатан 8 нафарга кам. Амбулатория поликлиника хизмати бўйича: Туман ахолиси ўртасида 71574нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 21472 нафарида касалликлар аниқланди, булардан 9529 нафари-туманда, 309 нафари вилоятда ва 48 нафари республика марказларида даволанди. Президентимиз билан бўлиб ўтган очиқ мулоқатда тиббиётни ахолига яқинлаштириш бўйича олис худудларда тиббий пунктларни очиш фикри берилган эди. Шу масалаларни хал этиш мақсадида туманимизга хокимлик ва сектор рахбарлари ёрдамида 17 та контейнерлар келтирилди ва “махалла тиббий пункт”лари ташкил этилди. 2022 йилда беморларга бериладиган дори воситалари учун хар ойлик 100.0 млн сўм маблаг ажратилган бўлса апрель ойидан бошлаб 145.0 млн сўмдан қўшимча маблаглар дори воситаларини сотиб олиш учун ажратилди. Натижада бирламчи тиббий санитария ёрдами томонида 120 турдаги дори воситалари ахолига бепул тарқатилиши йўлга қўйилди. Туманда 2022 йил хисобот даврида давомида врачларга қатнов 383724 тага етган Улардан катталар - 383724, ўсмирлар - 19490 ва болалар- 83580 нафарни ташкил этади. Жами қатновдан уйдаги қатнов сони - 16043, ўсмирлар- 613 ва болалар- 4504 нафарни ташкил этади. Туман бўйича аҳоли умумий касалланиш кўрсаткичи ҳар 10 000 аҳолига 878.3 нафарни, улардан бирламчи касалланиш 161.7, “Диспансер” ҳисобдаги беморлар 313.3 нафарни ташкил қилади. Туман ахолисига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш максадида электрон ордер тизимга туманимиздан 244 нафар фуқароларни хужжатлари киритилиб, жорий йил давомида 48 нафар фуқароларда жамгарма маблаглари хисобидан 863.4 млн.сўмлик юқори технологик операциялар бепул ўтказилди. Бундан ташқари жорий йилнинг феврал ойида АДТО профессор ўқитувчилари томонидан 5та юқори технологик пластик жаррохлик амалиётлари (қиймати 22.5 млн сўм) туманда ўтказилди. Шу жумладан 187 нафар фуқароларга вилоят марказларида имтиёзли даволаниши учун ордерлар, 50 та текширишлардан ўтиш учун амбулатор ордерлар берилди. Оналик ва болаликни муҳофазаси бўйича қилинган ишлар Оналар ва болалар ўлими бўйича: Мингбулоқ туман аҳолисининг 32498 нафари туғиш ёшидаги аёллар ташкил этади. 2022 йил хисобот давридада 6018 нафар бемор деб топилган аёллардан амбулатор шароитда 2697 (81.8%), ва стационар шароитида 600 (18.1%) нафари соғломлаштирилди Мингбулоқ туманида 2022 йил хисобот даврида давомида 15-16 ёшли қизлар ўртасида туғруқ қайд этилмади.Жорий йилнинг апрел ойида 17 ёшли қизлар ўртасида 1 тугруқ содир бўлди. 2022 йил контрацептив воситалари бўйича йиллик режаси 6000 нафар, хисобот давридалик режа 2500 нафар белгиланган. Контрацептив воситалари бўйича режа амалда қуйидагича бажарилди: 2022 йил хисобот давридада БИВ - 473, ОК - 1 , ИК - 0 дона , ИЖК амалиёти – 77 нафар . Контрацептив воситаларнинг таъминоти тўлиқ бўлмагани учун режа бажарилмади. 2022 йил хисобот давридада Мингбулоқ туманида режалаштирилган жами 44471 нафар 0-18 ёшгача бўлган болалардан 24459 нафар (19.1%) нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 7852 (18.1%) нафар болалардан 7518 (91.1%) нафари соғломлаштирилди ва 334 нафари (9.9%) соғломлаштириш жараёнида. Мингбулоқ туманида 51 та умумтаълим мактаблари бўлиб, улардан 22289 нафар ўқувчилар таълим олади. 2021-2022 йиллар ўқув йилининг 2022 йил хисобот даврида давомида 20595 (92.3%) нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими томонидан амалга оширилганишлар тўғрисида: 2022 йил хисобот даврида давомида кресло-аравача билан 37 нафари, эшитиш мосламаси билан 22 нафари, қўлтиқтаёқ билан 5 нафари, хасса билан 5 нафари, тирсак таёқ билан 2 нафари, кўзи ожизлар ҳассаси билан 3 нафари, 1 нафар фуқаро пешоб қабул қилгич, юриш мосламаси 2 нафар билан таъминланди. Жами давлат бюджетлари маблагларидан 92.0 млн.сўм маблаглар сарф этилди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли Қарори асосида, 143 нафар ёлғиз кексалар ва ногиронлар рўйхатда туради ва улар тўлиқ диспансер кўригидан ўтказилди. Булардан 26 нафари амбулатор, 14 нафари стационар, 83 нафари уй шароитида даволанди. Бундан ташқари 108 нафар кекса ёшлилар ва ногиронлиги бўлган шахслар санатория йўлланмалари билан таъминланди Жами давлат бюджети маблагри хисобидан 182.6 млн.сўм маблаглар сарфланди. Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида: Мингбулоқ тумани тиббиёт муассасаларида соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун шарт-шароитлар яратилганлиги, жумладан: -мазкур муассасалар худудида таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган махсулотларни реклама қилиш, тайёрлаш ва сотишга йўл қўймаслик; -таълим муассасаларида тамаки ва алкоголь, махсулотларини истеъмол қилинишига йўл қўймаслик учун жойларда тадбирлар ташкил этилди; Махаллаларда соғлом турмуш тарзини олиб боришга кўмаклашувчи шарт-шароитлар яратилиб, хар бир махаллаларда “Саломатлик мактаби” фаолияти ташкил қилинди. “Саломатлик куни” ўтказиладиган оммавий жисмоний фаоллик тадбирларида ходимлар спорт кийимида фаол иштирок этишмоқда. Тадбирларга худудда жойлашган хамкор ташкилотлар вакиллари, уюшмаган аҳолини кенг жалб қилинган холда 3 ой мобайнида 13 маротаба 5 минг қадам пиёда юриш марафони ташкиллаштирилди ва бу тадбирлар 3 маротаба оммавий ахборот воситаларида намойиш этилди. “Ёшлар иттифоқи” вакиллари билан биргаликда Мингбулоқ туманида жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Келажагинг ўз қўлингда”, “Биз чекишга қаршимиз” шиорлари остида давра суҳбати ўтказилди, семинар-тренинг жадвали ва дастури ишлаб чиқилди ва барча таълим муассасаларида, маҳаллаларда балоғат ёшига етмаганларга никоҳ ўқишни рад этиш,янги ҳаётга қадам қўмоқчи бўлган ёшларга никоҳ ва оила каби тушунчалар хақида тушунтириш ишлари ва давра суҳбатлари олиб борилди, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари жадаллаштирилди.