
Мингбулоқда 1 октябрь — "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди
Тадбирда туманимизда самарали меҳнат қилиб келаётган 200 га яқин соҳа вакиллари иштирок этди.
Туман ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Йўлдошев ва туман халқ таълими бўлими мудири Аҳмаджон Ғаниев барча йиғилган устозларни байрам билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилашди.
Хушовоз хонандалар ижросидаги куй қўшиқлар йиғилганларга байрам қувончини улашди.
Кўп йиллар самарали хизмат қилган фахрийларга Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан совғалар улашилди.






