Ўзбекистондан ҳажга борувчилар учун квоталар икки баробарга ошади

Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди (https://president.uz/uz/lists/view/5568).

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегация билан музокаралари чоғида бу ҳақда маълум қилинган.