Қишлоқ аёли — Янги Ўзбекистон бунёдкори!

Бугун, Мингбулоқ тумани «Булоқбоши қуёшли диёри» фермер хўжалигида 15-октябрь — «Халқаро қишлоқ аёллари куни» муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Мингбулоқнинг 40 та маҳалласидан, қўшни Фарғона вилояти ва Тўрақўрғон туманидан жами 100 нафар илғор теримчи иштирокида мусобақа ташкил этилди.

Тадбирда вилоят маданият бошқармаси ва туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашилди.

Пахта теримида ғолибларга қимматбахо совғалар берилди. Шунингдек, фаол теримчилар «Энг илғор теримчи», «Энг тоза терувчи», «Энг ёши катта теримчи», «Меҳмон теримчи» каби номинациялар бўйича ҳам рағбатлантирилди.