Бир гуруҳ фермерлар тақдирланди

Бугун, туман маданият марказида туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан жорий йилда пахта ҳосили шартномавий режасини биринчилардан бажарган бир гуруҳ фермер хўжалиги раҳбарлари қимматбахо совэалар билан тақдирланди.

Хусусан биринчи ўринни Гигант ММТП "Барака Мазгил замини" ф/х раҳбари Шерзод Қўлдошев, иккинчи ўринни Истиқбол ММТП "Раҳмонали Раҳимович" ф/х раҳбари Раҳмонали Мансуров, учинчи ўринни Хоразм ММТП "Зарбулоқ" ф/х раҳбари Ҳабибулло Абдураҳмоновлар эгаллади.