
? Имом хатиблар томонидан фуқаролар қабули ўтказилди ▫️Имом-хатиблар, ноиблар, расмий отинойилар, нуронийлар ва зиёлилардан иборат ”Маслаҳат кенгаши” томонидан фуқаролар мурожаати бўйича қабул ўтказилди. Ўтказилган қабулларда 18 та мурожаатлар келиб тушиб, шулардан никоҳ, мерос, ажрим ва бошқа диний ва ижтимоий масалалардаги мурожаатлари тингланди. Мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Масжидларда “Маслаҳат кенгаш”лари томонидан ҳафта давомида амалга ошириладиган вазифалар келишиб олинди.






