
Мингбулоқ туманида 116 та балиқчилик фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, 2666 гектар сунъий кўлдан 2022 йилда ўртача 40 центнердан, жами 10400 тонна балиқ етиштириш кўзда тутилган. Ҳозиргача 580 тонна луқмаи ҳалол аҳоли дастурхонларига тортиқ этилди.
Гигант ҳудудида фаолият кўрсатувчи «Хотамобод балиқлари» фермер хўжалигининг 20 та кўлдан иборат 140 гектар сунъий ҳавзаси бор. Унинг 40 гектарида 200 миллион дона чавоқ етиштирилмоқда. Улар тумандаги барча фермер хўжаликларига етказиб берилади.
- Фаолиятимизни 2014 йилда бошлаганмиз, ўшанда бу жойлар қишлоқ хўжалиги балансидаги ўзлашмаган қаровсиз ерлар эди. Ўтган давр мобайнида 10 миллион доллар миқдорида инвестиция киритдик. Балиқчиликни ривожлантириш учун биргина сармоянинг ўзи кифоя қилмайди. Ишга бўлган меҳр, тинимсиз меҳнатгина натижадорликка эришиш имконини беради. Шунингдек, маҳаллий бошқарув органлари ва ҳукумат кўмагининг алоҳида ўрни бор. Соҳага берилаётган имтиёз ва переференциялар балиқчиларга катта мададдир.
Саккиз йилдан бери тинимсиз изланишдамиз. Фақат шу орқалигина фаолиятни самарали ташкил этиш мумкин. Хитой, Въетнам, Россия, Белорусь тажрибалари ўргандик. Уларни кўр-кўрона тадбиқ этиб бўлмаслигига амин бўлдик. Бир гектарда Хитой тажрибаси мисолида интенсив услубда балиқ етиштиряпмиз. Баридан хулоса қилиб, ярим интенсив услубда балиқ етиштириш бўйича Наманган тажрибасига асос солдик. Бу аҳолига арзон, сифатли, табиий тоза маҳсулот етказиб бериш имконини беради, - дейди хўжалик раҳбари Фазлиддин Мамадалиев.
Фермер 60 гектарлик ҳавзани 2023 йил учун қайта тайёрламоқда. 1,5 метрлик кўллар чуқурлиги 4 метрга етказилмоқда. Сувни кислород билан таъминлаш борасида ҳам янгича - Наманган услуби қўлланилаётир. Балиқни озиқлантиришда ўзига хос - кўчма услубдан фойланилиши уни бир жойда тўпланиб қолишининг олдини олади.
Бу услубда фермер йилига икки марта балиқ олади. Бу эса маҳсулдорликни 200 центнерга етиши имкониятини беради.
Қисқа қилиб айтганда, бир гектардан 4 эмас, 20 тонна балиқ олинади.
Бу тажриба вилоят бўйлаб қўллвниладигае бўлса, 60 эмас, бемалол 160 тонна балиқ олишга замин яратади.
Анвар Икром,Медиа Департамент
Мингбулоқ 24, [13.10.2022 14:32][ Альбом ]2022-йилнинг 9-11 октябрь кунлари Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида Белбоғли кураш бўйича халқаро "Дўстлик кубоги" турнири ўтказилди.
Ушбу Республика кунига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир шу йил сентябрь ойида Наманган шаҳрида Бошқирдистон Республикаси спорт делегацияси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида спортни ривожлантириш буйича тузилган меморандумга мувофиқ ташкил этилди.
Мазкур мусобақада Бахтиёр Турғунпўлатов бош мураббийлигидаги етти нафар полвонимиз белбоғли кураш бўйича Наманган вилояти терма жамоаси таркибида юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.
Спортчиларимиз жамоавий ҳисобда шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Финалнинг яккалик баҳсларида эса Муроджон Ҳамидов, Муҳриддин Нуралиев, Рустам Умаров рақибларидан устун келиб ғалаба қозонишди.






