Мингбулоқ маданият марказида туман ИИБ, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ички ишлар ходимлари орасида маънавий-маърифий соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Ички ишлар ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этган ушбу тадбирда ички ишлар тизимида яратиб берилаётган шароитлар ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикрлар билдирилди. Қолаверса, ёш ижодкорлар томонидан ижро этилган рақслар йиғилганларга қувонч бағишлади.