
Бугун, Мингбулоқ дўстлик истироҳат боғида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман спорт бўлими ва туман спорт мактаби томонидан маҳалла ва сектор босқичларидан ғолиб бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида шахмат ва шашка бўйича туман мусобақаси ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз ўйинларда нафақат ёшлар балки нуронийларнинг ҳам қизиқиши ортти. Ҳар бир ёш доирасида ғолиб бўлганларга тадбир ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари берилди.






