
Мингбулоқдаги болалар мусиқа ва санъат мактабида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида маданий-маърифий учрашув ташкил этилди.
Айни дамда учрашувда Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ботир Эргашев, «Маърифат» тарғиботчилари жамияти аъзоси Жавдат Пўлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Давлат драма театри актрисаси Муножат Тешабоева, «Ниҳол» мукофоти совриндори Машҳурбек Раимжонов, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандалари Шаҳноза Хушиева ва Ҳилола Самиева, эстрада хонандаси Дилшод Имомалиев, кино актёр Фарход Зокировлар иштирок этмоқда.






