
Халқимизда “Ҳунарли хор бўлмас” деган мақол бор. Айниқса, чеварчиликка уқуви бор аёллар уйида ўтириб, қўни-қўшни, яқин атрофдагиларнинг кийим-кечагини тиккан тақдирда ҳам доимий равишда пул топиб, рўзғорига ёрдамлашиб туради. Агар у бирон ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилса жамият ривожига ҳисса қўшади, кексайганда пенсия олиши осонлашади.
Шунинг учун ҳам “Аёллар дафтари” ташкил этилганидан бери эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машинаси беришга аҳамият қаратилмоқда. Уларнинг кўпчилиги ёнига шогирдлар олиб, ҳунарини ишсизларга ўргатаётгани янада қувончли.
Бугун туманнинг турли маҳаллаларида яшовчи, ҳоким ёрдамчиларидан жиҳоз олишда ёрдам сўраган аёллардан 33 нафарига тикув машиналари тарқатилди.






