Ойбек маҳалласининг 9 та асосий кўчаларида 5,6 км йўллар асфальтланадиЎзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 25 октябрь кунги "2022-2023 йилларда маҳаллалар  инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига мувофиқ, 2022 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни жойларда кенг жамоатчиликка тарғибот қилиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича тарғибот-учрашувлари ўтказилмоқда. Бугун, туман ҳокими Нуршод Худойбердиев Ойбек маҳалласи аҳолиси билан жонли мулоқот қилиб, қарорнинг мазмун-моҳияти ва ажратилган маблағлар қайси йўналишларга сарфланиши ҳақида маълумот берди.