Миллий гвардия Мингбулоқ тумани Қўриқлаш бўлими, туман ИИБ ва туман ФВВ ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрь кунидаги  "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 598- сонли қарори юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Б.Мазаиров ҳамда Қўриқлаш бўлимидан лейтенант Й.Хасанбоевлар сўзга чиқиб қарорнинг мазмун моҳияти ҳақида етказиб, келгусида туман ИИБ ҳамда Миллий гвардия билан узвий ҳамкорлик борасида тушунчалар бердилар.