
Мингбулоқда иқтидорли ўқувчилар рағбатлантирилдиДавлат томонидан имтиёзли пул маблағларини олиш учун турли «Дафтарлар»га кириш шарт эмас, фарзандингиз илмли бўлса бас. Бугун, «Кексалар туризм ойлиги» доирасида Мингбулоқ тумани ҳокимлигида иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 49 нафар ўқувчига "Нуроний" жамғармаси ҳисобидан 500 минг сўмдан пуллар тарқатилди.Таъкидлаш жоизки, ушбу ўқувчилар ўзининг намунали хулқи, аъло ўқиши, жамоат ишларидаги фаол иштироки, фан олимпиадаларидаги ютуқлари, спорт соҳасида эришган мувафаққиятлари билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқдалар.Пул мукофотини топшириш маросимида туман ҳокими Нуршод Худобердиев, сектор раҳбарлари, тегишли масъуллар иштирок этди.






