
Ноқонуний электр энергиясидан фойдаланганлар аниқланди
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларни аниқлаш мақсадида рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шу жумладан, Мингбулоқ тумани "Қўғоликўл" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Рейд давомида маҳаллада истиқомат қилувчи Й. Мамажонова ҳамда З. Раҳмонова хонадонидаги электр хисоблагичнинг уланиш схемаси ўзгартирилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштириб, хонадон электр тармоғидан ажратилди.
Истеъмолчиларга нисбатан Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги учун тартиб асосида қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.
Унутманг, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, фойдаланилган элактр энергияси учун ўз вақтида амалга оширилган тўловлар ҳудудларда узлуксиз электр энергияси етказиб беришда ёрдам беради.






