
Мингбулоқ туман ХТБ га қарашли 2-сонли мактабда 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Муқаддасдир ватан байроғи" шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Тадбирларда Давлат байроғини ҳар бир ранги, ҳар бир белгиси чуқур маъно-мазмун касб этиши ҳақида шеърлар, "Тонги сафланиш" лар, расмлар танлови, "Очиқ дарс" лар, флешмоб ва акциялар ташкил этилди.
Жумладан, "Муқаддасдир ватан байроғи" шиори остида расмлар танловида барча синфлардан ўқувчилар фаол иштирок этди. Танлов ғолиби бўлган 10 нафар ўқувчиларга фаҳрий ёрлиқ ва қўл соатлар совға қилинди.
Тадбирлар давомида ўқувчи-ёшларда давлат рамзларига ҳурмат, Ватанга муҳаббат, юрт тараққиётига дахлдорлик ҳислари билан яшаш тушунчаларини шакиллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.






