
Бош қомусимиз бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 24 ноябрь куни тумандаги болалар мусиқа ва санъат мактабида туман оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Маънавият ва Маърифат бўлими билан ҳамкорликда «Конституция-эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори», «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари», «Ёшлар ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф қилиш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий иллат эканлигига оид дунёқарашини шакллантиришни тарғиб қилиш» мавзуларида тарғибот-тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирида иштирокчиларга кун тартибидаги мавзулар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.






