Бугун, вилоят ишчи гуруҳи томонидан Мингбулоқ туманидаги 6 мактабда ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўқувчиларнинг мактаб формаси, билим даражаси, таълим сифати ҳамда юқори синф ўқувчиларининг давоматига алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, туман халқ таълими бўлими ва мактаб масъулларига тегишли тавсиялар берилди.