Мингбулоқ туманида 2021 йил ҳосили учун 9085 гектар ер майдонда ғалла парвариш қилинмоқда.
Бугунги кунда ғалла майдонларида белгиланган агротехник тадбирларини ўз вақтида сифатли амалга оширилиши натижасида ғалла майдонлари тўлиқ бошоқлаш фазасида ривожланмоқда.
Етиштирилган ғалла ҳосилини ўз вақтида йиғиштириб олиш мақсадида 54 та отряд шакллантирилди. Уларга юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, бириктирилди.






