Мингбулоқда шўр ювиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини тизимли ташкил этишга, уларнинг сифати ва сув истеъмолини назорат қилишга етарли эътибор берилмаса агротехника қоидалари ва муддатлари қўпол равишда бузилади. Натижада сув исрофгарчилигига йўл қўйилади ва шўр ювиш ишларининг самараси эса пастлигича қолади. Бугун, Истиқбол ММТП «Муборак» фермер хўжалиги дала майдонида 2023 йил ҳосили учун пухта замин яратиш мақсадида шўр ювишга ер тайёрлаш, пол олиш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш ҳамда дала четларига, закан-зовур қирғоқларига тут кўчати ва манзарали-мевали кўчатларни экиш бўйича вилоят кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда келгуси йилда кўзланган ҳосилдорликни олиш учун ҳозирдан замин яратиб шўр ювиш ишларини сифатли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Маълумот ўрнида Мингбулоқда 15050 гектар майдонда шўр ювиш ишлари амалга оширилади. Бу ишлар декабрдан феврал ойигача давом этади. @mingbuloq_hokimligi