
Мотивация: туман ҳокими ўзи ўқиган мактабда ўқувчилар билан учрашди
Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев 1990-2001 йиллар Янгиқўрғоннинг 24 мактабида таҳсил олган. Бугун, ҳоким ўзи ўқиган мактабга борди. Мақсад ўқувчи ёшларга келгуси фаолиятида мотивация бериш орқали тўғри касб танлашларига ёрдамлашиш. Жудаям мароқли ва қизиқарли суҳбат ташкил этилди. Оддий сувчиликдан туман ҳокими даражасига етиб боришдек машаққатли йўл ҳикоя қилиб берилди.
— Ҳаётнинг энг лаззатли жиҳати нима биласизларми?! Бу миллион-миллион пул ҳам эмас, юқори лавозим ҳам эмас. Бу — халққа садоқат билан хизмат қилиб, уларнинг дуосини олишдир, — дейди Нуршод Худойбердиев.
Ўқувчи ёшлар томонидан ҳам биридан қизиқарли саволлар берилди.
Мактабдаги фаол ўқувчилар бадиий ва илмий китоблар билан рағбатлантирилди.






