Мингбулоқда ёшларни хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда

Айни кунларда туманимизда ёшларни турмуш тарзи ва шароитидан келиб чиқиб “Ёшлар дафтари”га рўйҳатга олиш ва бу орқали уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида маҳаллалардаги «бешлик» томонидан хатловдан ўтказиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Бугун, туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари иштирокида хатлов жараёнларини жадаллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда ҳамкорлик йўлга қўйилмаган маҳалла вакиллари огоҳлантирилди. Ёшлар хатловини ташкил этишда барча бирдек масъуллиги айтиб ўтилди.

Масъулларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.