
Кўпкари Марказий Осиёнинг от ўйини саналади. Унинг ўзига хос сеҳри шу қадар қудратлики, дарагини эшитган чавандозлар юзлаб чақирим йўлни ортда қолдириб бўлса-да, тезроқ мард-у майдон томон ошиқишади. Бугун, Наманганда минглаб чавандозлар орият учун куч синашди.






