Нархларнинг барқарорлиги йўлида Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда «Янги йил байрами»да ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳар доим эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар сирасига кирган. Бугун туман ҳокими ва туман прокурори Жомашуйдаги савдо объектларида нарх-наволар билан танишиб, сотувчи ҳамда ҳаридорлар билан мулоқотда бўлишди. Мулоқот давомида аҳолининг кунлик истеъмолидаги гўшт, ўсимлик ёғи, гурунч, картошка, шакар каби маҳсулотларнинг нархи ошиб кетмаслиги бўйича сотувчиларга тушунтиришлар берилди. Тадбиркорлар билан нархларни оширмасликка, аҳоли учун энг керакли, кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотларга мўътадил, ҳамёнбоп нархлар белгилашга келишилди. @mingbuloq_hokimligi