
Бугун, Республика ишчи гуруҳи томонидан Мингбулоқ туманида қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Дастлаб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида ташкил қилинган штаб фаолияти билан танишилди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Аблураззоқов штабга муаммоси билан боғланиб, рўйхатга олинган фуқаролар билан телефон орқали бирма-бир гаплашди.
Мулоқот давомида 2 кун аввал кўмир сўраб мурожаат қилган қорашаҳарлик фуқарога кўмир ўз вақтида етказиб берилмаганлиги аниқланди ва штаб бошлиғига шу каби камчиликларга йўл қўйганлиги учун эътироз билдирилди. Зудлик билан муаммоларни бартараф этиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман сектор раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, ишчи гуруҳ тумандаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 маркали бензин нархлари билан танишди. Аксарият жойларда мазкур маркали 1 литр бензиннинг нархи 5700 сўмдан сотилмоқда.
Кейинги манзил туман тиббиёт бирлашмаси, марказдан 30 км олис Гулбоғ қишлоғидаги 31 мактаб ва ўша ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларига борилди. Иссиқлик тизими кўздан кечирилди. Битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқот қилинди.
@mingbuloq_hokimligi






