«Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади

«2023 йилда аҳоли томонидан таклиф берилган сув, электр, йўл, мактаб каби лойиҳалар учун қарийб 3 баробар кўп, яъни 8 триллион сўм йўналтирилади.

Ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарур.

Маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун, “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади.

Бунинг учун, 1 январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолади», — Шавкат Мирзиёев.