Мингбулоқда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди

Байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аҳолига нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида Мингбулоқ тумани «Шердор» мажмуаси ёнида анъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади.

Янги йил савдо ярмаркаларида 30 турдан ортиқ кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғалари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда.

Ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, салқин ичимликлар, гўшт, гурунч, балиқ, тухум, ширинлик ва тортлар, умуман олганда, байрам дастурхони учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилди.

Маълумот ўрнида мазкур ярмарка 2023 йилнинг 10 январига қадар давом этади.

Сиз азизларни ушбу ташкил этилган янги йил ярмаркасига лутфан таклиф қиламиз, марҳамат.