
Фоторепортаж: Мингбулоқда "Ҳосил байрами" ва "Улоқ-кўпкари" мусобақаси бўлиб ўтди
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Мингбулоқ туманидаги «Ифтиҳор Заҳро» фермер хўжалигида "Ҳосил байрами" ва "Улоқ-кўпкари" мусобақаси бўлиб ўтди.
Кўпкари беллашувларида қўшни Тожикистон ҳамда Қирғизистондан ҳам моҳир чавандозлар иштирок этишди.
Минглаб чавандозлар ор, номус учун курашиб, улоқни белгиланган вақт ичида доира шаклидаги сомони, яъни, маррага етказишди.






