
Туманнинг энг олис ҳудудларида ҳам кўтаринкилик давом этмоқда
Туман халқ таълими бўлими томонидан Гулистон маҳалласининг «9 уй» ҳудудида ёшлар карнавали ташкил этилди.
Тадбирда туман халқ таълими бўлими мудири Аҳмаджон Ғаниев томонидан 48 мактабнинг жорий йилдаги ишлари сарҳисоб қилинди. Мактаб жамоасининг фаол ўқитувчилари, ходимлари муносиб рағбатлантирилди.
Шундан сўнг, аҳоли вакиллари, ёшлар иштирокида «Гулхан атрофида гурунглашамиз» шиори остида концерт дастурлари ўтказилди. Туман маданият ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар эса барчага бирдек манзур бўлди.
@mingbuloq_hokimligi






