Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ5415-сонли Фармонида бўлим зиммасига юклатилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида ўтган 2022 йил давомида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш йўналишида туман ҳокимлиги хамда давлат органлари ва ташкилотларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш юзасидан 45 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туман тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика-вилоят-туман-маҳалла” принсипи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш сохасида 945 та тарғибот-тадбирлари ўтказилди. Шундан 21 та телевидение, 21 та радиода чиқиш ташкил қилинди хамда газета ва журналларда 47 мақолалар чоп этилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш сохасида 19 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойихаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, шундан 5 таси халқ депутатлари туман Кенгашининг, 14 таси туман ҳокимлигининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойихаларини ташкил этди.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш сохасида давлат идоралари ва ташкилотларида 20 та ўрганишлар, 51 та мониторинглар ўтказилиб, жами 6833 та қонунбузиш холатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузиш холатларини бартараф этиш юзасидан давлат идоралари ташкилотларига 213 та тақдимнома киритилиб, унинг натижасида ноқонуний равишда қабул қилинган 2528 та ҳужжатлар бекор қилинди, 1.167,4 млн. сўм пул маблағи ундирилишига эришилди,
49 нафар шахс интизомий жавобгарликка, 41 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Қонун ҳужжатларини бузилишини олдини олиш юзасидан давлат идоралари ва ташкилотларига 560 та огохномалар киритилди. Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан 34 та таклифлар киритилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш сохасида жисмоний ва юридик шахслардан жами 301 та мурожаат келиб тушди, шундан 289 та мурожаат ҳал этилди, 3 та мурожаат кўрмасдан қолдирилди ва 9 та мурожаат тегишлилигига кўра кўриб чиқиш учун бошқа идорага юборилди. Кўриб чиқилган 289 та мурожаатдан
223 таси, яъни 77,2 % қаноатлантирилди, 66 таси 22,8 % га ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида жами 61 301 та мурожаат келиб тушди, шундан 12729 та мурожаатлар ягона интерктав давлат хизматлари опртали орқали, 4370 та тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатларни ташкил этиб, йил давомида 546 та юридик шахсларни, 3824 та якка тартибдаги тадбиркорларни (шундан, юридик шахс ташкил этмаган деҳқон ҳўжалиги 3296 та, ҳунармандчилик йўналишида33 та) рўйхатдан ўтказилиши таъминланди. Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида марказга 48 313 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 46 834 таси жисмоний шахслардан, 1479 таси юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ташкил этади. Мазкур мурожаатларнинг 48 097 таси белгиланган муддатда ижобий ҳал этилиб,
216 та мурожаат бўйича сўровлар регламент талаблари асосида кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга етказилиши таъминланди. Ўтган 2021 йилга нисбатан 2022 йил давомида тадбиркорлик субъектларини руйхатдан ўтказиш 3213 та ёки 136 % га, давлат хизматлари кўрсатиш эса 23690 та ёки 203 %га ўсишига эришилди.

Фуқаролик холати далолатномаларини қайд этиш сохасида 2022 йил давомида жами 5218 та ҳужжат қайд этилган бўлиб, шундан 3475 таси туғилишни қайд этиш тўғрисидаги, 1033 таси никохни қайд этиш тўғрисидаги, 147 таси никохдан ажратишни қайд этиш тўғрисидаги, 563 таси ўлимни қайд этиш тўғрисидаги расмийлаштирилган ҳужжатларни ташкил этади.
Юридик хизмат кўрсатиш соҳасида туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан 2022 йил давомида жами 18 452 та юридик тусдаги ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, шундан 17 245 та ҳужжат юзасидан ҳуқуқий экспертиза натижаси бўйича ижобий хулоса берилди,
1207 та ҳужжат қонунчиликка зидлиги сабабли қонунчиликка мувофиқ эмаслиги тўғрисида юридик хулоса берилди. Шунингдек, ташкилотларга низоларни судгача ҳал этиш воситаси сифатида жами 224 002 377 сўмлик талабномалар берилиб, шундан 202751250 со`мини қаноатлантирилишига эришилди. Марказ ходимлари томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотларда жами 1447 та турли хилдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ҳ.Қобилов
Туман адлия бўлими бошлиғи в.в.б






