#Биласизми ? Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этиши белгиланган. ? Ташкилотлар белгиланган ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиши мумкин: ? Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун – ҳавола; ? Диний ташкилотлар учун – ҳавола. ❗️Ҳисоботни e-ngo.uz платформаси орқали ҳам топширишингиз мумкин. ⚠️ Ҳисоботларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, ташкилотларнинг ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, шунингдек ахборотни, шу жумладан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4,5 млн сўмдан 9 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш??? https://t.me/huquqiyaxborot