
Аномал совуқ: Мингбулоқ тиббиёт бирлашмасида беморларга барча шароитлар яратилган
Вилоят прокурори Бектош Соипов ва Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Шерзодбек Тўхтабоев бугун Мингбулоқ туманида бўлди. Дастлаб, туман тиббиёт бирлашмасида иссиқлик тизими кўздан кечирилди. Шундан сўнг, беморлар ҳолидан хабар олинди. Уларга яратилган шароитлар ўрганилди. Тиббиёт масканларида электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
@mingbuloq_hokimligi






