Йиғилишда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев, туман прокурори Умид Акбаров, туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ғаниев, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Сайфиддинов ва масъул идора вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда туманда 2022 йилда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар аҳволи танқидий таҳлил қилинди.

Хусусан, ўтган йилда туманда 315 та жиноят қайд қилиниб, 2021 йилга нисбатан 2 та ёки 0,6 фоизга ортиб кетган бўлса, жиноятларнинг 172 таси олдини олиш мумкин бўлган ва 143 таси аниқланадиган жиноятларни ташкил қилган.
Шунингдек, ушбу даврда маҳалла ҳудудида 120 та жиноят кайд қилинган бўлса, мавжуд 40 та маҳалланинг 8 тасида жиноят аҳоли сонига ортиб кетганлиги учун "қизил" тоифага ажратилганлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш якунида хато ва камчиликлар, қонун бузилиш ҳолатлари, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.






