Мингбулоқда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун, Мингбулоқ туман ҳокимлигида туманда фаолият олиб бораётган йирик тадбиркорлар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун туман прокуроратураси ва туман ҳокимлиги томонидан очиқ мулоқот йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-287-сон фармонининг мазмун-моҳияти тушинтирилди ва туманнинг 5-тоифага тушганлиги муносабати билан тадбиркорларга берилган кенг имкониятлар ва яратилган шароитлар таништирилди. 

Мулоқот сўнгида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Ечими тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан шу жойнинг ўзида ҳал этилиши белгиланди.

@mingbuloq_hokimligi