Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрайлик!!!

Мингбулоқ туманида маҳалла ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Мингбулоқ педагогика коллежида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида маънавий ва маърифий семинар-тренинг ташкилланди. Тадбирда 150 нафардан зиёд фаол аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Юлдашев нутқ сўзлади. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчиларга "Огоҳ бўлинг" номли видеоролик намойиш этилди.