
“Кўп китоб ва пурмаъно мақолалар ўқиган инсоннинг маънавияти шунга яраша бўлади”,-, дейишган донишмандлар. Маънавият инсон қалбида камол топиши учун виждонан ақл ва қўл билан меҳнат қилмоғи бўлгани каби Янги Ўзбекистон даврида мутолаа, айниқса, ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш энг муҳим вазифалар сирасига қўшилган.

Мингбулоқ туманида аҳолини китобсеварликка жалб қилиш туман ҳокимлигининг энг муҳим мақсадларидан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон халқига ва Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳар бир маҳалланинг ўз кутубхонаси ва спорт майдончаси бўлиши лозимлиги сабабли Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан Мингбулоқ туман маҳаллаларига юборилган 1500 дан ортиқ китобларни маҳалла вакилларига топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят Нуронийлар кенгаши раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов сўз олиб, оилаларда миллий қадриятларни эъзозлаш билангина маънавиятимизни ривожлантириш масалаларига тўхталди. Хусусан, одоб-аҳлоқ нормаларига амал қилиш, тўй-маросимларни камчиқим ўтказиш, ҳар ким ўз бурч ва вазифаларини виждонан бажариши учун нуронийлар, фаоллар, узоқ йиллар турли соҳаларда фидоийлик кўрсатиб ишлаганлар кўмаги ҳамиша асқотади. Китоблар эса ҳеч қачон ўрнини йўқотмайдиган буюк кучлигини эътироф этди.

Берилган китоблар ҳар бир маҳалланинг мўъжазгина кутубхонасидан ўрин олади, ундан аҳоли кенг фойдаланади. Зеро, бу адабиётлар бугун халқнинг маънавияти юксалиши учун энг зарур манбадир.

Тақдимотда, шунингдек, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алоходжаев, вилоят бош имом-хатиби Абдулхай Турсунов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Аҳмаджон Мукаррамов, туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ва умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.
@mingbuloq_hokimligi






