Мингбулоқ туманида пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган ер майдонлари жами 24 940 гектар экин ерлари мавжуд бўлиб, пахта ва ғаллачилик йўналишида 246 та фермер хўжаликлари майдони 20 340 гектар “Art Soft Tex Cluster” фермер хўжалиги таркибидаги 73 та хусусий конхоналар майдони 3 306 гектар ва 3 та "Progress” МЧЖлар майдони 12 940 гектарни ташкил этади.

2023 йил хосили учун туманда 8 901 гектар майдонга кузги бошоқли ғалла экинлари экилиб, ҳозирги кунда тўлиқ ундириб олиб парвариш қилинмоқда.

12 431 гектар майдонга чигит экиш режалаштрилган бўлиб, шундан 650 гектар майдон пушта олиш, қолган 11 781 гектар теккис майдонларга экиш режалаштрилган.

Ушбу майдонларда ҳозирги кунда шудгорлаш ва шўр ювиш ишлари тўлиқ якунланган.

2023 йил ҳосили учун пахта экиладиган контурлар атрофи ўзлаштирилиб, ерга ер қўшиш, атрофдаги закан зовурлар ва ички ариқларни экскаваторлар ёрдамида чопиш ҳамда тозалаш ишлари бажарилмоқда.