Дастлаб, семинар иштирокчилари тумандаги Истиқбол ММТП ҳудудидаги «Сайдали хожи» фермер хўжалигида бўлишди.

Семинарда 2023 йил ҳосили учун ғалла парваришида белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш, дала четларига тут, узум, терак кўчатлари ва ошқовоқ уруғи экиш ҳамда ҳар бир фермер хўжалигида асалари боқишни ташкил этиш, пол олиб, шўр ювишни амалга ошириш орқали кўзланган ҳосилни кафолатли таъминлаш, экинларда касаллик, зараркунанда ва хашоротларга қарши курашиш тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, иштирокчилар «Мингбулоқ элита уруғчилик» МЧЖга қарашли уруғлик цехида бўлишди. Уларга уруғлик чигит тайёрлаш ишларини бориши ва жорий йил пахта ҳосили учун чигит экишга тайёргарлик кўриш тўғрисида маълумотлар берилди.