Мингбулоқ тумани Амир Темур ММТП «Мазгилли ёшлар» фермер хўжалигида ғалла парвариши ва дала четларига тут, узум, терак кўчатлари шу билан бирга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарда жорий йил ҳосили учун ғалла парваришида белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш, дала четларига тут, узум, терак кўчатлари ва ошқовоқ уруғи экиш ҳамда ҳар бир фермер хўжалигида асалари боқишни ташкил этиш, пол олиб, шўр ювишни амалга ошириш орқали кўзланган ҳосилни кафолатли таъминлаш, экинларда касаллик, зараркунанда ва хашоротларга қарши курашиш бўйича вазифалар ва топшириқлар белгилаб берилди.